Адлия ва ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
2026-11-23 09:25:00 / Янгиликлар

Учрашув давомида Ўзбекистон ва Италия ўртасида адлия ва ҳуқуқ соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва истиқболлари муҳокама қилинди. Жумладан, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик 2023-йил 8-июнда имзоланган Ўзбекистон ва Италия адлия вазирликлари ўртасидаги Англашув меморандуми асосида изчил ривожланиб бораётгани қайд этилди.
Томонлар медиатсия институтини ривожлантириш, юридик кадрларни тайёрлаш ва малакасини ошириш ҳамда илмий-академик ҳамкорликни кенгайтириш соҳаларида натижаларни юқори баҳоладилар.
Адлия вазири Акбар Ташкулов ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида ишлаб чиқилган 2027 – 2029-йилларга мўлжалланган Ҳамкорлик дастури лойиҳасини келишиш ва имзолашни жадаллаштириш муҳимлигини таъкидлади.
Мазкур дастур нотариат, адвокатура, юридик ёрдам, қонунчиликни такомиллаштириш, адлия органларини рақамлаштириш, сунъий интеллектни жорий этиш ва халқаро инвеститсия арбитражи соҳаларида тажриба алмашишни назарда тутади.