Ўзбекистон ва Греция ўртасида маданий ҳамкорлик масалалари муҳокама қилинди
2026-11-20 09:55:00 / Янгиликлар
Маданият вазири Озодбек Назарбеков Греция Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Параскеви Севелеки ҳамда KLEEMANN GROUP компанияси минтақавий менежери Саввас Кугиумсидис билан учрашди.

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги маданий алоқаларни ривожлантириш, тажриба алмашиш ва келгусидаги ҳамкорлик йўналишлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, мамлакатимизда маданият ва санъат муассасаларини замонавийлаштириш, уларнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлаш, замонавий муҳандислик ва технологик ечимларни жорий этиш масалалари кўриб чиқилди.
KLEEMANN GROUP компаниясининг лифтлар, эскалаторлар ва вертикал транспорт тизимлари соҳасидаги тажрибаси, бу ечимлардан мамлакатимиздаги маданий инфратузилма лойиҳаларида фойдаланиш имкониятларига ҳам тўхталиб ўтилди.
Учрашув якунида томонлар ҳамкорликни давом эттириш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни амалга ошириш имкониятларини ўрганишга тайёр эканликларини билдирдилар.

