Ўзбекистон ва Канада инвестициявий ҳамкорлиги муҳокама қилинди
2026-11-19 09:20:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов Канаданинг Ўзбекистондаги элчиси Кристофер Дагган билан учрашув ўтказди.

Томонлар икки томонлама савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни кенгайтириш истиқболларини кўриб чиқдилар.
Геология, тоғ-кон саноати, энергетика ва қишлоқ хўжалиги соҳаларида қўшма инвестиция лойиҳаларини илгари суриш, шунингдек, Ўзбекистон маҳсулотларининг Канада бозорига экспортини кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни фаоллаштириш, ўзаро бизнес-миссияларни ташкил этиш ҳамда ҳамкорликнинг янги истиқболли йўналишларини ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.

