ТИВ раҳбари Ўмон ва Эрон ташқи ишлар вазирлари билан уч томонлама учрашув ўтказди
2026-11-18 09:50:00 / Янгиликлар
Масқат шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Ўмон Султонлиги ташқи ишлар вазири Саййид Бадр бин Ҳамад ал-Бусаидий ҳамда Эрон Ислом Республикаси ташқи ишлар вазири Аббос Ароқчи билан уч томонлама учрашув ўтказди.

Музокаралар давомида савдо-иқтисодий алоқаларни кенгайтириш, транспорт-логистика йўналишидаги ҳамкорликни ривожлантириш ва мавжуд транзит салоҳиятидан самарали фойдаланиш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, минтақадаги вазият юзасидан фикр алмашилиб, мавжуд кескинликни дипломатик воситалар орқали бартараф этиш ва томонлар ўртасидаги мулоқотни давом эттириш зарурлиги таъкидланди.
Амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, мавжуд имкониятларни рўёбга чиқариш ҳамда минтақамизда тинчлик, барқарорлик ва тараққиётни таъминлаш борасидаги биргаликдаги саъй-ҳаракатларни изчил давом эттиришга келишиб олинди.


