Ўзбекистон ва Ўмон инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиради
2026-11-17 15:10:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Президентининг Ўмон Султонлигига давлат ташрифи арафасида Маскат шаҳрида инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов ушбу мамлакатнинг энг йирик компаниялари, инвестиция фондлари ва молия институтлари раҳбарлари билан қатор учрашув ва музокаралар ўтказди.

Томонлар инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, электротехника, энергетика, кимё ва тоғ-кон саноати, қурилиш, қишлоқ хўжалиги ҳамда рақамли технологиялар соҳаларида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Транспорт-логистика инфратузилмасини ривожлантириш, янги ишлаб чиқариш қувватларини яратиш, Ўмон капиталини девелоперлик ва туризм лойиҳаларига жалб этиш, молиявий ҳамкорликни кенгайтиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Келишувларга эришилди - логистика марказлари тармоғини ривожлантириш, янги ишлаб чиқаришларни ташкил этиш, экспорт етказиб бериш ҳажмини кенгайтириш ва истиқболли инвестиция ташаббусларини илгари суриш бўйича.

