Адлия вазирликлари ўртасида ҳамкорликнинг янги йўналишлари муҳокама қилинди
2026-11-17 14:05:00 / Янгиликлар

Учрашувда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорлик изчил ривожланаётгани, хусусан, Боку шаҳрида имзоланган меморандум ва Туркий давлатлар адлия вазирлари учрашувлари доирасида эришилган келишувларнинг аҳамияти таъкидланди.
А.Ташкулов Ўзбекистонда адлия соҳасини рақамлаштириш натижаларига тўхталиб, онлайн нотариат тизимидан 1 миллион 300 мингдан ортиқ фуқаро фойдаланганини қайд этди.
Шунингдек, сунъий интеллектни ҳуқуқ ва суд экспертизасига жорий этиш, кибержиноятларга қарши курашиш, қўшма илмий тадқиқотлар ўтказиш, мутахассислар алмашинувини йўлга қўйиш ҳамда медиация институтини такомиллаштириш бўйича ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
С.Аййилдиз Ўзбекистонда амалга оширилаётган адлия тизимидаги ислоҳотларини юқори баҳолаб, истиқболли йўналишларда ҳамкорликни ривожлантиришга тайёрлигини билдирди.
Учрашув якунида томонлар ўзаро амалий ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқишга келишиб олдилар.

