Кўҳна Самарқандда халқаро анжуман иш бошлади
2023-09-07 11:15:08 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 7-8 сентябрь кунлари Самарқанд шаҳрида Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти билан ҳамкорликда озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция бўлиб ўтмоқда.

Бугун, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев анжуман қатнашчиларига мурожаат йўллади. Уни Бош вазир Абдулла Арипов ўқиб эшиттирди.
Мамлакатимизда илк бор ўтказилаётган мазкур анжуманда дунёнинг 32 та давлатидан 620 нафардан зиёд хорижий меҳмон ҳамда 30 дан ортиқ нуфузли халқаро ташкилотдан вакиллар иштирок этмоқда.
Озиқ-овқат хавфсизлиги бўйича халқаро конференция доирасида иштирокчилар томонидан ҳамкорликнинг асосий йўналишлари, иқлим ўзгариши, сув ресурсларининг камайиши, ерлар деградацияси, қўшма илмий-тадқиқот лойиҳаларини амалга ошириш имкониятини муҳокама қилиш кўзда тутилган.



