АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Джонатан Хеникнинг Ички ишлар вазирлигига ташрифи амалга оширилди
2023-09-07 09:45:16 / Янгиликлар
Жорий йилнинг 6 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ИИВ биносида Ички ишлар вазири Пўлат Бобожонов билан АҚШнинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Джонатан Хеник ўртасида учрашув бўлиб ўтди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ички ишлар органлари ва АҚШ ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларининг ҳуқуқий асосларини мустаҳкамлаш, жиноятчиликка қарши курашиш, жамоат тартиби ва хавфсизлигини таъминлаш, ўзаро тажриба алмашиш ҳамда кадрлар малакасини ошириш каби икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболларига оид масалалар муҳокама қилинди.
Ўз навбатида элчи жаноблари АҚШнинг дипломатик миссияси номидан соҳага оид ўзаро ҳамкорликни янада ривожланиши ҳамда кенгайиши учун ҳисса қўшишга тайёрлигини билдирди.
Дўстона ва конструктив руҳда ўтган учрашув якунида икки мамлакатнинг ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўртасидаги алоқаларни мустаҳкамлаш борасида тегишли вазифалар белгилаб олинди.


