Халқаро ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-11-12 11:50:00 / Янгиликлар

Ушбу муҳим тадбирлар доирасида АҚШ савдо вазири Ҳовард Латник, АҚШ Президентининг махсус ёрдамчиси Майкл Жеримайя ҳамда Пентагоннинг Яқин Шарқ ва Марказий Осиё бўйича мудофаа сиёсатига масъул вакили Майкл ДиМино билан музокаралар бўлиб ўтди.
Савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ҳамда уни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди. Ўзаро савдонинг ижобий динамикаси қайд этилди. 2025 йилда товар айирбошлаш ҳажми илк бор 1 млрд АҚШ долларидан ошди, 2026 йилнинг январь–сентабр ойларида эса 905 млн АҚШ долларига етди ва 20% га ўсди.
Ҳамкорлик дастури доирасида томонлар умумий қиймати 35 млрд АҚШ доллари бўлган 78 та қўшма лойиҳани амалга оширмоқда.
Бундан ташқари, Вашингтонда KBR, Plug Power, DFC раҳбарияти ҳамда АҚШнинг бошқа йирик компаниялари раҳбарлари билан учрашувлар ўтказилиб, амалдаги лойиҳаларни амалга ошириш ва янги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.


