«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетининг хорижий ОТМ билан ҳамкорлиги кенгаймоқда
2023-09-06 11:00:12 / Янгиликлар

Тадбирда «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ректори Азиз Абдуҳакимов, Хитой коммунистик партиясининг Шенси провинцияси котиби Чжао Йиде, Самарқанд вилоят ҳокими ўринбосари Рустам Қобилов, Шимоли-Ғарбий университет вице-президенти Чанг Жианг ва бошқалар иштирок этди.
Маълумот учун, лаборатория Хитой Халқ Республикасининг Шимоли-ғарбий университети ташаббуси билан Бутунжаҳон туризм ташкилоти (UNWTO) шафелигида Халқаро туризм академияси Самарқанд кампуси биносида ташкил этилмоқда. Лаборатория биокимёвий тадқиқотлар ва ҳайвон суякларини ўрганишга ихтисослашган 2 та қисмдан иборат бўлиб, унда Ўзбекистон ҳудудида топилган ҳар қандай археологик қазишма материалларини тадқиқ қилиш имконияти мавжуд.
Ташриф давомида Хитойнинг Шимолий-Ғарбий университети ҳамда Самарқанддаги «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети ўртасидаги ҳамкорлик масалалари ҳам муҳокама қилинди.
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университетини ишонч билан бугунги кунда юртимизда туризм соҳасидаги биринчи Флагман университетига айланди, деб айта оламиз, — деди университет ректори Азиз Абдуҳакимов. — Университетнинг Хитой билан таълим соҳасидаги ҳамкорлиги йилдан-йилга мустаҳкамланиб бормоқда. Шимоли-ғарбий университет билан ҳамкорлик ҳам биз учун жуда муҳим саналади».
Шимоли-ғарбий университет вице-президенти Чанг Сзян эса ҳамкорлик истиқболлари ҳақида гапирди.
«Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети билан ҳамкорликдан жуда мамнунмиз, — деди у. — Ҳозиргача университетимизда 51 нафар ўзбекистонлик талаба таҳсил олмоқда. «Ипак йўли» университетида қўшма лабораториямиз қурилиши якунланмоқда. Мутахассислар ва тажриба алмашинуви ҳам давом этмоқда. Умид қиламанки, университетларимиз ўртасидаги ҳамкорлик узоқ давом этади».
Ташриф давомида жаноб Чанг Сзян Шимоли-ғарбий университет «Ипак йўли» халқаро туризм ва маданий мерос университети билан яқин алоқалар ва кенг ҳамкорлик йўналишларига эга эканлигини таъкидлади.
«Ўзаро ҳамкорликни юқори баҳолаймиз. Мақсадимиз «Бир камар, бир йўл» мамлакатлари таълим муассасалари ўртасидаги ҳамкорликнинг мезонини белгилаш ва шу орқали Хитой ва Ўзбекистон ўртасида маданий алмашинув ва ўзаро таълимни ривожлантиришдир», деди Чанг Сзян.
Таъкидлаш жоизки, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети фаолиятининг дастлабки йилларидаёқ хорижий олий ўқув юртлари билан ҳамкорликни йўлга қўйган. Хусусан, Хитой Халқ Республикасининг ҳам бир қанча олий ўқув юртлари — Пекин халқаро фанлар университети, «Sibei» университети, Ҳонг Конг политехника университети, Шанхай туризм университети, «Jejiang» халқаро фанлар университети, «Sanya» университети, «Guilin» туризм университети билан доимий ҳамкорлик қилиб келмоқда.
Қайд этиш керакки, мазкур ҳамкорликларнинг самараси ўлароқ «Ипак йўли» университетининг 3 нафар талабаси Хитойнинг «Jejiang» халқаро фанлар университетида грант асосида Халқаро алмашинув дастурлари бўйича таҳсил олмоқда.
Шунингдек, 2023 йилнинг биринчи ярмида 12 нафар талаба хитой тилидан HSK 3 даражали сертификатга эга бўлди. Натижада ушбу талабалардан 3 нафари «Guilin» туризм университети, 5 нафари «Нанжинг» туризм университети ва 4 нафари «Sibei» университети грантини қўлга киритиб, Хитойда ўқишни давом эттириш имкониятини қўлга киритишди.
Маълумот учун, «Ипак йўли» туризм ва маданий мерос халқаро университети АҚШ, Хитой, Италия, Сингапур, Ҳиндистон, Индонезия, Туркия, Россия, Франция, Канада ва бошқа мамлакатларнинг туризм соҳасидаги энг таниқли олийгоҳлари билан ҳам ҳамкорликни йўлга қўйган.
Хитойнинг Шимоли-ғарбий университет 1902 йилда ташкил этилган бўлиб, Ипак йўлининг бошланғич нуқтаси бўлган Шенси провинциясининг Циан шаҳрида

