Ҳарбий ҳаво кучлари ўртасидаги ҳамкорлик
2026-11-12 09:25:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Мудофаа вазири генерал-майор Ботир Кудратхўжаев Покистон Ислом Республикаси Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони, авиация бош маршали Заҳеэр Аҳмед Бабар Сидҳу билан учрашув ўтказди.

Мазкур учрашувдан сўнг Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари Жанговор ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони генерал-майор Аҳмад Бурҳанов ва Покистон Ҳарбий ҳаво кучлари қўмондони ўртасида ҳам алоҳида мулоқот ташкил этилди.
Унда икки давлат ҳарбий ҳаво кучлари ўртасида қарор топган ҳамкорлик муносабатларининг бугунги ҳолати, эришилган натижалар ҳамда истиқболдаги устувор йўналишлар атрофлича муҳокама қилинди.
Мулоқот давомида ҳарбий ҳамкорликни янада ривожлантириш, ўзаро тажриба алмаштириш ва икки томонлама алоқаларни янги йўналишларда кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

