Адлия вазири МДҲ Адлия вазирлари кенгашининг 20-мажлисида иштирок этди
2026-11-11 09:55:00 / Янгиликлар

Мажлисда Арманистоннинг 2026 йилда Кенгашдаги раислиги якунлари, ФҲДЙ органлари Методик кенгашини ташкил этиш, адлия органлари фаолиятини рақамлаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Акбар Ташкулов ўз нутқида Ўзбекистонда адлия соҳасидаги ислоҳотлар, электрон ҳуқуқий хизматлар ва сунъий интеллектни жорий этиш тажрибаси ҳақида сўзлаб берди.
Бундан ташқари, Адлия вазирлиги ташаббуси билан ишлаб чиқилган МДҲ адлия вазирликлари ўртасида ахборот алмашиш ягона электрон тизими концепцияси бўйича "йўл харитаси" доирасида амалга оширилган ишлар юзасидан маълумот берилди.
Мажлис якунида Кенгаш эмблемаси ва "МДҲга аъзо давлатларда ҳуқуқий маърифат йили – 2027" рамзлари тасдиқланди, Кенгашнинг 2027 йилга мўлжалланган тадбирлар режаси қабул қилинди. Режага 2027 йил май ойида Тошкентда ўтказиладиган "Tashkent Law Spring" халқаро юридик форуми ҳам киритилди.
Шунингдек, МДҲ иштирокчи давлатлари адлия вазирликларининг ҳамкорлиги тўғрисидаги Битим имзоланди. Мазкур Битим қонунчилик фаолияти, ҳуқуқий ахборот, аҳолига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш, кадрлар тайёрлаш ва уларнинг малакасини ошириш соҳаларида ҳамкорликни кучайтиришга қаратилган.


