Германия вакиллари билан ҳамкорлик алоқаларини кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди
2024-10-17 10:35:00 / Янгиликлар

Касб-ҳунар таълими тизими ва тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш, аҳолининг ижтимоий ҳимояга муҳтож қатламларини қўллаб-қувватлаш, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сув таъминоти тизимини такомиллаштириш лойиҳаларига имтиёзли ва грант маблағлари ажратиш бўйича келишувларга эришилди.
Модернизация жараёнларини, инновациялар жорий этилиши, экспорт, корпоратив ва савдо йўналишларидаги лойиҳаларни суверен бўлмаган молиялаштириш тўғрисида битим имзоланди.
Таълим соҳасидаги ҳамкорликни чуқурлаштириш, ўзбекистонлик мутахассислари учун малака ошириш курсларини ташкил этиш ва келгусида Германия корхоналарида ишга жойлаштириш бўйича чора-тадбирлар келишиб олинди.
Шунингдек, Германиянинг Edison Technologies, AMK Global, GessCon, Aurubis, HMS Bergbau, Hypercon Solutions, Binz Automotive, Ernst Klett, Siemens Healthineers, Rhenus Group, Linde, ITEL каби йирик компаниялари раҳбарлари билан ҳам учрашувлар бўлиб ўтди.
Кимё саноати, геология, тиббиёт буюмлари ва қуёш панеллари учун бутловчи қисмлар ишлаб чиқариш, қурилиш материаллари, углерод толаси, замонавий логистика марказларини яратиш каби Ўзбекистонга олий даражадаги ташриф чоғида келишилган лойиҳаларни амалга ошириш юзасидан қўшимча аниқ чора-тадбирлар белгиланди.
Муҳокама қилинган лойиҳаларни жадал амалга оширишни қўллаб-қувватлаш бўйича комплекс чора-тадбирлар кўришга ўзаро тайёрлик билдирилди. Ҳар бир немис компаниясига алоҳида инвестиция менежерлари бириктирилди, ИССВ, Ўзбекистон Республикасининг Германиядаги элчихонаси, Германия Федерал канцелярияси ва Германия иқтисодиёти Шарқий қўмитаси ўртасида видеоконференсалоқа тарзида мунтазам музокаралар олиб бориш, лойиҳа жараёнларини органиш ва зарур тезкор чоралар кўриш бўйича ишларни ташкил қилишнинг янги алгоритми келишиб олинди.