Бектемир туманидаги саноат корхонасида ишлаб чиқариш ва инвестиция лойиҳалари ўрганилди
2026-11-09 11:10:00 / Янгиликлар

Корхона электр двигателлари, генераторлар ва трансформаторлар ишлаб чиқаришга ихтисослашган бўлиб, электротехника саноатини ривожлантириш, импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар ишлаб чиқариш ва экспорт салоҳиятини оширишга қаратилган лойиҳаларни амалга оширмоқда.
Хусусан, корхонада умумий қиймати 55 миллион долларлик инвестиция лойиҳаси доирасида ишлаб чиқариш қувватларини кенгайтириш ишлари олиб борилмоқда. Лойиҳа натижасида 650 та янги иш ўрни яратиш, 671 миллиард сўмлик маҳсулот ишлаб чиқариш, 17 миллион долларлик экспортни амалга ошириш ҳамда 205,5 миллиард сўмлик импорт ўрнини босувчи маҳсулотлар тайёрлаш режалаштирилган.
Ўрганиш жараёнида ишлаб чиқариш қувватлари, маҳсулотлар сифати ва рақобатбардошлигини ошириш, стандартлаштириш, мувофиқликни баҳолаш ҳамда маҳаллий маҳсулотларнинг ички ва ташқи бозорлардаги ўрнини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, корхона вакиллари томонидан электр двигателлари, генераторлар ва трансформаторлар импортининг юқорилиги, давлат харидларида импорт маҳсулотлари билан нарх жиҳатидан рақобатлашишдаги қийинчиликлар ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарилган товар сертификатларининг белгиланган мезонларга мувофиқлигини қайта кўриб чиқиш заруратига оид муаммолар кўтарилди.
Мазкур масалалар юзасидан Агентлик ваколатлари доирасида тегишли ўрганишлар олиб бориш, маҳсулотларнинг амалдаги стандартлар ва техник регламентлар талабларига мувофиқлигини таъминлаш, мувофиқликни баҳолаш жараёнларидаги муаммоларга амалий ечим топиш ҳамда маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлаш имкониятлари кўриб чиқилди.
Бундан ташқари, корхонанинг “Янги авлод” саноат зонасида электр двигателлари, генераторлар ва трансформаторлар ишлаб чиқариш кластерини ташкил этиш бўйича истиқболли лойиҳаси билан танишилди.

