Марказий осиё университетлари форумининг хорижий ташкилотлар вакиллари иштирокида очиқ мулоқот ташкил этилди
2024-10-16 11:30:00 / Янгиликлар
Янги Ўзбекистон Университетида Марказий Осиё Университетлари Форумида Буюк Британия, Германия, Хитой каби нуфузли давлатларда жойлашган ва таълим ривожи учун дунё миқёсида иш олиб бораётган 60 дан ортиқ халқаро ташкилотлар, шунингдек, юзга яқин хорижий олийгоҳлар ҳамда юртимиздаги қатор олий таълим муассасалари вакиллари иштирок этмоқда.
Тадбирни Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова кириш сўзи билан очиб берди ҳамда бугунги нуфузли учрашувнинг аҳамияти, таълим ривожининг дунё халқлари ҳаётидаги муҳим ўрни ҳақида ўз фикрларини билдириб ўтди.
Тантанали тадбирда “Times Higher Education” ташкилоти халқаро ишлар раҳбари Пҳил Батй, Массачусетс технология университети вакили Анжали Шастрй, Обуда университети ректори Левенте Ковачс, Абу Дабидаги Нью-Йорк университети доценти Беҳзод Хошимов, “Montfort Eurasia” бошқарувчи директори Элеанор Крамерс ва кўплаб хорижий ташкилотлар вакилларининг мавзуга доир чиқишлари кўзда тутилган.
Шунингдек, тадбир доирасида “Times Higher Education” рейтингида тан олинган университетларни тақдирлаш маросими, халқаро нуфузли меҳмонлар билан муҳокама ва учрашувлар бўлиб ўтади.