Инвестициялар, саноат ва савдо вазири «Mubadala» компанияси бош ижрочи директори ўринбосари - бош корпоратив директори билан учрашди
2023-08-31 10:00:36 / Янгиликлар
Лазиз Кудратов БААнинг «Mubadala» компанияси бош ижрочи директори ўринбосари - бош корпоратив директори Хомеид ал-Шиммари билан музокара ўтказди.

Талимаржон ИEСда мавжуд энергия блокларини хусусийлаштириш ва янгиларини қуриш бўйича лойиҳанинг амалга оширилиши муҳокама қилинди. Шу билан бирга, «яшил» энергетика, соғлиқни сақлаш, таълим, йўл инфратузилмасини ривожлантириш ва бошқа соҳаларда ДХШ асосида янги инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш орқали ҳамкорликни кенгайтириш имкониятлари кўриб чиқилди.
Mubadala - Абу Даби ҳукуматининг инвестиция компанияси. Компанияда 100 мингдан ортиқ ходим ишлайди. Компания дунёнинг 50 дан ортиқ мамлакатларида фаолият юритади. Активларининг умумий қиймати 276 миллиард доллардан ошади.

