ТИВда БМТ Бош котиби ўринбосари билан учрашув
2026-11-05 10:05:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош котиби ўринбосари, Терроризмга қарши кураш бошқармаси раҳбари Александр Зуев билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва БМТ ўртасидаги ҳамкорлик, хусусан, терроризм ва экстремизмга қарши курашиш соҳасидаги ўзаро алоқаларни янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилинди.
Икки томонлама имзоланган "йўл харитаси"даги вазифаларни изчил амалга ошириш, фуқароларни реабилитация ва реинтеграция қилиш бўйича Ўзбекистон тажрибаси ҳамда минтақавий ҳамкорликни мустаҳкамлашга қаратилган таклиф ва ташаббусларга алоҳида эътибор қаратилди.
Минтақавий хавфсизлик, шунингдек, диний бағрикенглик ва маданиятлараро мулоқотни ривожлантириш масалалари юзасидан ҳам фикр алмашилди.
