Халқаро ҳамкорлик кенгайиб бормоқда
2026-11-05 09:25:00 / Янгиликлар

Унда Ижроия қўмитаси аъзолари – EТТБнинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари Анди Аранитаси, ОТБ ваколатхонаси директори Канокпан Лао-Арайя, IFC минтақавий раҳбари Нил Маккейн ва Кенгаш Котибияти раҳбари Азиз Ғафуров иштирок этди.
Иштирокчилар Котибиятнинг 2026 йилнинг 10 ойи давомидаги фаолияти юзасидан ҳисоботини тингладилар: 10 та идоралараро ишчи гуруҳ фаолияти, инвесторлар ташаббусларини илгари суриш, Марказий Осиё ва Кавказ инвестиция кенгашлари минтақавий альянсини (RAIC-CAC) ишга тушириш, бизнес уюшмалари билан ҳамкорлик меморандумларини имзолаш.
Кенгаш таркибига янги аъзолар – Япониянинг ITOCHU корпорацияси ва Deutsche Bank AGни қабул қилиш тўғрисида қарорлар қабул қилинди. Кенгаш 15 дан ортиқ мамлакатнинг 40 дан зиёд компания ва молия институтларини бирлаштиради.
2027 йил охиригача бўлган давр учун Иш режаси тасдиқланди: ишчи гуруҳларнинг 70 га яқин йиғилиши, Кенгашнинг 2026 йил 25 ноябрь, 2027 йил 18 май ва 23 ноябрдаги оралиқ сессиялари, 2027 йил 14–16 июндаги В ялпи сессияси, 2027 йил 9 апрелда Тошкентда RAIC-CAC йиғилиши ҳамда 2027 йил бошида Investment Outlook тақдимоти.
2026 йил 16 декабрь куни FIC Еар-энд Сессион доирасида Кенгашнинг 2026 йил якунлари бўйича йиллик ҳисоботи тақдим этилади. Унга ИССВ томонидан ўтказилаётган, хорижий инвестицияларнинг Ўзбекистон иқтисодиётига таъсири бўйича 1 000 дан ортиқ респондент иштирокидаги умуммиллий сўров натижалари киритилади.
Кенгаш давлат ва хорижий инвесторлар ўртасидаги очиқ мулоқот майдончаси сифатида фаолиятини давом эттириб, бизнес юритиш шароитларини яхшилаш ҳамда Ўзбекистон инвестиция муҳитига бўлган ишончни мустаҳкамлашга кўмаклашади.
