Ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари муҳокама қилинди
2026-11-03 09:45:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов БМТ Тараққиёт дастурининг (БМТТД) Ўзбекистондаги доимий вакили Акико Фужии билан учрашув ўтказди.

Учрашув давомида инвестиция муҳитини такомиллаштириш, ташқи савдо ва экспортни ривожлантириш, шунингдек, қўшма ташаббусларни илгари суриш борасидаги ҳамкорликни янада чуқурлаштириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Грант маблағларини жалб этиш, Иқтисодий ҳамкорлик ва тараққиёт ташкилоти (ИҲТТ) ҳамда халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш, Aid for Trade дастурининг янги босқичини амалга ошириш, яшил молиялаштиришни ривожлантириш ва хотин-қизлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Учрашув якунида барқарор ва инклюзив иқтисодий ривожланишга қаратилган шерикликни янада мустаҳкамлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга оширишдан икки томон ҳам манфаатдор эканлиги тасдиқланди.

