Қурилиш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-11-02 11:25:00 / Янгиликлар

Учрашув аввалида вазир Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги анъанавий дўстона муносабатлар, стратегик шериклик ҳамда барча соҳаларда изчил ривожланиб бораётган ҳамкорлик алоқаларига тўхталди.
“Бугунги кунда Ўзбекистонда қурилиш ва шаҳарсозлик соҳасини модернизатсия қилиш, замонавий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда халқаро тажрибани кенг жорий этишга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Бу борада Хитойнинг етакчи компаниялари билан ҳамкорликни кенгайтириш муҳим аҳамиятга эга”, — деди Шерзод Ҳидоятов.
Учрашув давомида қурилиш соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш ва ўзаро манфаатли йўналишларда янги лойиҳаларни амалга ошириш масалалари юзасидан фикр алмашилди.
Жумладан, компания раҳбари Ўзбекистонда турли инфратузилма лойиҳаларида муваффақиятли иштирок этиб келаётганини таъкидлаб, келгусида замонавий технологиялар ва илғор ёндашувлар асосида янги лойиҳаларни амалга оширишга қизиқиш билдирди.
Шунингдек, томонлар архитектура ва муҳандислик йўналишларида Хитойнинг илғор тажрибасини ўрганиш, ёш мутахассисларни тайёрлаш ҳамда соҳа кадрларининг малакасини ошириш бўйича ҳамкорлик истиқболларини муҳокама қилдилар.
Учрашув якунида қурилиш соҳасида ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш, истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш ва мутахассислар тайёрлаш борасидаги алоқаларни ривожлантириш муҳимлиги қайд этилди.
Маълумот учун, “China State Construction Engineering Corporation International” (CSCEC International) — Хитойнинг йирик давлат қурилиш корпоратсияси “China State Construction Engineering Corporation” (CSCEC) таркибига кирувчи, халқаро фаолиятга ихтисослашган компания ҳисобланади.

