Eiffage компаниясининг ривожланиш ва институционал алоқалар бўйича делегацияси билан учрашув
2024-10-11 10:00:00 / Янгиликлар

Томонлар диққат марказида Ўзбекистон ҳудудларини узлуксиз сув билан таъминлаш лойиҳасини амалга оширишнинг бугунги ҳолати бўлди.
Лойиҳадан олдинги тадқиқотларни ўтказиш ва қурилиш ишларини бошлашнинг амалий жиҳатлари кўриб чиқилди. Юзага келган масалалар бўйича конструктив, ўзаро мақбул ёндашувлар ишлаб чиқилди, келгусида ҳамкорлик қилиш формати ва лойиҳани амалга оширишга оид қўшма чора-тадбирлар белгиланди.
Eiffage - бош қароргоҳи Velizi-Villakuleyдa (Франция) жойлашган француз қурилиш компанияси. 1992 йилда Fougerolle ва SAE бирлашиши натижасида ташкил этилган. ДХШ ва концессияларга асосланиб йўллар, электр станциялари, қурилиш ва шаҳарсозлик лойиҳаларга ихтисослашган Франциядаги етакчи қурилиш компанияларидан бири ҳисобланади. Дунёнинг 50 та давлатида фаолият юритади. Активлари - 37,8 миллиард евро. Компаниянинг 76 300 ишчиси бор

