Қишлоқ хўжалигида илмий ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-10-30 17:15:00 / Янгиликлар

Мулоқотда компаниянинг илмий салоҳияти, жумладан, шўр тупроқ шароитига чидамли экин навларини ўрганиш ва яратиш борасидаги тадқиқотлари юзасидан фикр алмашилди.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, қишлоқ хўжалигида тупроқ деградацияси ва шўрланишига қарши курашиш, ер ресурсларидан самарали фойдаланиш ҳамда замонавий илмий ишланмаларни амалиётга жорий этиш халқаро ҳамкорликнинг муҳим йўналишларидан ҳисобланади.
Учрашувда айтиб ўтилганидек, BGI Group компанияси тадқиқотчилари сорго ва буғдой каби экинларнинг шўр-ишқорли муҳитга чидамлилигини оширишга хизмат қилувчи генетик механизмларни ўрганиш, жумладан, АТ1 гени билан боғлиқ илмий изланишлар олиб борган.
Бу жиҳатдан олиб қараганда, компаниянинг мазкур йўналишдаги тадқиқотлари шўрланган ерлардан самарали фойдаланиш, бундай ҳудудларга мос экинларни танлаш ва уларнинг ҳосилдорлигини ошириш учун янги имкониятлар яратиши мумкин.
Мулоқот чоғида Ўзбекистоннинг тупроқ-иқлим шароитига мос илмий ечимларни ишлаб чиқиш, маҳаллий олимлар билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси ҳудудида замонавий лаборатория ташкил этиш имкониятлари ҳам муҳокама қилинди.

