Маданият вазири халқаро форумда иштирок этмоқда
2026-10-29 15:50:00 / Янгиликлар

Озарбайжон томонининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикаси маданият вазири Озодбек Назарбеков мазкур форумда иштирок этмоқда.
Форум доирасида ташкил этилган “Ҳамкорликдан биргаликдаги ҳаракатларга: сунъий интеллект даврида маданиятлараро мулоқот бўйича глобал саъй-ҳаракатларни бирлаштириш” мавзусидаги йиғилишда вазир нутқ сўзлади.
Нутқда сунъий интеллект ва янги технологияларнинг маданиятга таъсири, маданий хилма-хилликни сақлаш, тарихий хотира ва миллий ўзликни асраш, инсон ижодкорлиги ҳамда ижодкорлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масалаларига эътибор қаратилди.
Вазир Озодбек Назарбеков форум давомида глобал муаммоларни ҳал этишда халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва умумий ташаббусларни амалий ҳаракатларга айлантириш муҳимлигини таъкидлади.
Маълумот учун, бу йилги форум “Умумий келажак учун мулоқот: бўлинган дунёда кўприклар барпо этиш” мавзусида ўтказилмоқда. Унда 100 дан ортиқ давлатларнинг расмий делегациялари, маданият ва санъат арбоблари, халқаро ташкилотлар вакиллари ҳамда экспертлар иштирок этмоқда.


