Икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди
2026-10-28 14:40:00 / Янгиликлар

Унда икки мамлакат ўртасида энергетика соҳасидаги ҳамкорликнинг бугунги ҳолати ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги дўстона ва қардошлик муносабатлари, икки давлат раҳбарлари — Шавкат Мирзиёев ва Садир Жапаровнинг сиёсий иродаси, ўзаро ишонч ва қўшма ташаббуслари туфайли барча соҳалар қатори энергетика йўналишидаги ҳамкорлик ҳам изчил ривожланиб бормоқда. Бу эса минтақада энергетика хавфсизлигини мустаҳкамлаш ва ўзаро манфаатли лойиҳаларни амалга ошириш учун кенг имкониятлар яратмоқда.
Мулоқот давомида электр энергиясини ўзаро етказиб бериш ва транзит қилиш, Марказий Осиё ягона энергетика тизимининг барқарор ишлашини таъминлаш, шунингдек, куз-қиш мавсумини беталафот ўтказиш мақсадида ҳамкорликдаги чора-тадбирларни мувофиқлаштириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Шунингдек, минтақавий энергетика инфратузилмасини ривожлантиришда муҳим аҳамиятга эга бўлган қўшма лойиҳалар, жумладан, “Қамбарота ГЭС-1” лойиҳасини амалга ошириш юзасидан фикр алмашилди.
Учрашув якунида томонлар энергетика соҳасидаги амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суриш ҳамда икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни мустаҳкамлашга тайёр эканликларини тасдиқладилар.


