Ўзбекистон ва Иордания инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиради
2026-10-28 09:40:00 / Янгиликлар

Ташриф доирасида Иорданиянинг давлат идоралари ва етакчи компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказилди. Саноат, қишлоқ хўжалиги, фармацевтика, энергетика, геология, тоғ-кон саноати ва транспорт логистикаси соҳаларида ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Иордания Савдо-саноат палатаси билан ҳамкорликда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирокида Ўзбекистон–Иордания давра суҳбати ташкил этилди.
Саноат кооперациясини ривожлантириш, қўшма ишлаб чиқариш қувватларини ташкил этиш, инвестицияларни жалб қилиш ва ўзаро савдо ҳажмини ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Иорданиялик ҳамкорларга Ўзбекистоннинг инвестициявий имкониятлари ва бизнес юритиш учун яратилган қулай шарт-шароитлар тақдим этилди.
Ташриф якунида ҳамкорликнинг истиқболли йўналишлари ва салоҳиятли қўшма лойиҳалар белгилаб олинди, шунингдек, уларни амалий рўёбга чиқариш бўйича кейинги қадамлар келишиб олинди.


