Транспорт соҳасида ҳамкорлигининг янги йўналишлари муҳокама қилинди
2026-10-27 14:15:00 / Янгиликлар

Мазкур учрашувда Франциянинг “Alstom”, “IVECO” ва “Dassault Systèmes” компаниялари вакиллари ҳам иштирок этишди.
Учрашувда томонлар Ўзбекистон Республикасида транспорт соҳасининг устувор йўналишларини, жумладан, шаҳар транспортини ривожлантириш ҳамда шаҳар ичида ва унинг ташқарисида транспорт боғлиқлигини таъминлаш бўйича мултимодал ечимларни муҳокама қилдилар.
Шаҳар транспортининг ҳар хил турларига узоқ муддатли хизмат кўрсатиш ва улардан фойдаланиш учун маҳаллий операторлар ҳамда техник мутахассисларни ўқитиш, шунингдек, аҳолининг барқарор мобиллигини таъминлайдиган мултимодал транспорт тизимини (поездлар, метро, автомобиллар ва ҳ.к.) шакллантириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Бундан ташқари, Ж.Волф Янги Тошкентда транспорт тизимини барпо этишда декарбонизация, транспорт воситаларининг самарадорлиги ва мултимодаллиги масалаларига алоҳида эътибор қаратиш зарурлигини таъкидлади.
Шунингдек, Франция томони логистика хаблари учун рақамли турдошларни яратиш ва транспорт тармоқларини режалаштириш бўйича “Dassault Systèmes” компаниясининг Ўзбекистон билан ҳамкорлигини йўлга қўйишни ҳамда Франциянинг энг йирик “Parij-Сакле” (Paris-Saclay) илмий-технологик ва инновацион кластери фаолияти билан танишиш, шаҳар транспорт тизимини бошқариш борасидаги Франция тажрибасини ва барқарор шаҳарларни ривожлантириш соҳасидаги инновацион ечимларни ўрганиш мақсадида Транспорт вазирлиги делегациясининг Францияга амалий ташрифини ташкил этишни таклиф қилди.

