Ўзбекистон ва Қатар инвестициявий ҳамкорликни кенгайтиради
2026-10-27 09:35:00 / Янгиликлар

Қатар ҳукумати ва етакчи компаниялари вакиллари билан музокаралар ўтказилди.
Музокараларда савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, саноат, энергетика, қишлоқ хўжалиги, транспорт инфратузилмаси ва минерал ресурсларни ўзлаштириш соҳаларидаги қўшма ташаббусларни илгари суриш масалалари муҳокама қилинди.
Янги Тошкентдаги лойиҳаларга Қатар капиталини жалб этиш, саноат кооперацияси, транспорт йўлаклари ҳамда давлат-хусусий шериклик асосида инфратузилмани ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.
Истиқболли ташаббусларни молиялаштириш механизмлари, аёллар ва ёшлар тадбиркорлигини қўллаб-қувватлаш, шунингдек, халқаро молия институтлари билан ҳамкорликни кенгайтириш масалалари кўриб чиқилди.
Ташриф якунида инвестиция таклифларини ишлаб чиқиш, ишбилармонлик алоқаларини мустаҳкамлаш ва эришилган келишувларни амалиётга татбиқ этиш бўйича кейинги қадамлар келишиб олинди.


