Тошкентда янги онкология маркази қурилиши бўйича шартнома имзоланди
2026-10-26 09:40:00 / Янгиликлар

Мулоқотда янги 265 ўринли онкология марказини барпо этиш лойиҳасининг навбатдаги босқичлари муҳокама қилиниб, якунда консультантлик хизматларини кўрсатиш бўйича шартнома имзоланди.
Эслатиб ўтамиз, мазкур лойиҳа Тошкент шаҳрида Корея Эксимбанки билан ҳамкорликда ташкил этилаётган "тиббиёт кластери"нинг муҳим объекти саналади.
Вазир ҳамкорлик ҳар икки томон учун манфаатли бўлишига ишонч билдирар экан, “Биз учун марказни юқори сифатда барпо этиш муҳим. Корея томонининг тажрибаси ва иш сифатига ишонамиз”, дея таъкидлади.
Маълумот учун, AUM & LEE консорциуми лойиҳалаш, қурилишни бошқариш ва назорат қилиш, тиббий ускуналарни танлаш, марказнинг тиббий хизматлари ҳамда ахборот тизимини режалаштириш каби йўналишларда консультантлик қилади.
Лойиҳа доирасида марказ ходимлари учун тиббий хизмат сифати, радиология, ядро тиббиёти ва нур терапияси йўналишларида уч босқичли амалий ўқувлар ўтказилиши ҳам назарда тутилган.