EY билан технологиялар ва сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорлик муҳокама қилинди
2026-10-26 09:05:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистоннинг технологиялар ва инновациялар экотизимини янада ривожлантириш имкониятлари муҳокама қилинди. Бунда сунъий интеллект, янги технологиялар ҳамда Ўзбекистон глобал бозорда рақобатбардош мавқега эга бўлиши мумкин бўлган устувор йўналишларни аниқлашга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар халқаро технологик компаниялар ва инвестицияларни жалб қилиш, мамлакатнинг технологик хизматлар экспорти салоҳиятини ошириш ҳамда соҳа эҳтиёжларига мос малакали кадрлар тайёрлаш масалаларини кўриб чиқдилар.
Шунингдек, технологияларни ривожлантиришга қаратилган ташаббусларни аниқ иқтисодий натижаларга айлантириш, хусусан, янги, юқори сифатли ва яхши ҳақ тўланадиган иш ўринларини яратиш масаласига алоҳида эътибор берилди.
Вазирлик ва EY компанияси ҳамкорликни давом эттириш ҳамда амалий қадамларни белгилаш, жумладан, IT Park ва Enterprise Uzbekistan билан ҳамкорликда ишлаш имкониятларини ўрганишга ўзаро қизиқиш билдирди. Ушбу ҳамкорлик Ўзбекистоннинг узоқ муддатли технологик ривожланиш мақсадларини қўллаб-қувватлашга қаратилган.

