МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилиши бўлиб ўтди
2024-10-08 09:35:00 / Янгиликлар
2024 йил 7-октабр куни Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Москва шаҳрида МДҲ Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг йиғилишида иштирок этди.
Унда МДҲ саммитига якуний тайёргарлик жараёнлари муҳокама қилинди.
Ҳамдўстликнинг барча мамлакатлари бир-бирини бирлаштирувчи мустаҳкам пойдевор бўлиб хизмат қиладиган узоқ йиллик тарихий алоқаларга эгалиги таъкидланиб, барча соҳаларда, айниқса, иқтисодий ҳамкорликни оширишда ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада кенгайтириш учун кенг имкониятлар мавжудлиги қайд этилди.
Ўзаро алоқаларни мустаҳкамлаш, савдо учун энг қулай муҳитни яратиш, дунё бўйлаб кучайиб бораётган можароларни ҳал қилиш, тинчлик ва фаровонлик учун кучларни бирлаштириш, минтақавий ва глобал масалалар асосий эътибор марказида бўлди.