Осиё Паралимпия қўмитаси президенти билан учрашув
2024-10-08 09:15:00 / Янгиликлар
Учрашувда Тошкент-2025 ёшлар ПараОсиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарлик жараёни муҳокама қилинди.
Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Мажид Рашид Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан мамлакатда спортга қаратилаётган эътибор ўз самарасини бераётганлигини, хусусан, Парижда ўтказилган Олимпия ва Паралимпия ўйинларида эришилган юқори натижаларни эътироф этди.
Шунингдек, Ўзбекистон пойтахтида бунёд этилаётган Олимпия шаҳарчасида қурилиш-монтаж ишларининг катта қисми якунланиб, келгуси йилда ўтказиладиган Тошкент-2025 ёшлар Осиё ва ПараОсиё ўйинларига пухта тайёргарлик кўрилаётганлиги ҳақида маълумот берилди.
Тадбир давомида Осиё Паралимпия қўмитаси президенти Тошкент-2025 ёшлар ПараОсиё ўйинларига кўрилаётган тайёргарликка юқори баҳо бериб, ўз таклиф ва фикр-мулоҳазаларини билдириб ўтди.