Ўзбекистон ва Грузия стратегик шерикликни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
2026-10-23 10:10:00 / Янгиликлар
Батуми шаҳрида Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Грузия Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мака Бочоришвили билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг жорий йил 2–3 июль кунлари Грузияга амалга оширган давлат ташрифи якунлари бўйича эришилган келишувларни амалга ошириш ҳамда стратегик шериклик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар савдо-иқтисодий ҳамкорлик, транспорт-логистика, туризм ва таълим соҳаларидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш истиқболларига алоҳида эътибор қаратди.
Шунингдек, халқаро ташкилотлар доирасидаги ҳамкорлик масалалари юзасидан фикр алмашилди.