Ўзбекистон ва Бангладеш БМТ доирасидаги ҳамкорликни муҳокама қилди
2026-10-21 10:00:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов БМТ Бош Ассамблеясининг 81-сессияси раиси, Бангладеш ташқи ишлар вазири Ҳалилур Раҳмон билан учрашув ўтказди.

Мулоқот давомида БМТ доирасидаги ҳамкорлик, Бош Ассамблеянинг 81-сессияси кун тартиби ҳамда долзарб халқаро масалалар юзасидан фикр алмашилди.
Учрашувда Ўзбекистоннинг халқаро ташаббусларини қўллаб-қувватлаётгани учун Бангладеш томонига миннатдорлик билдирилди.
