Самарқандда “C5+1” вазирлар учрашуви бўлиб ўтди
2026-10-20 09:45:00 / Янгиликлар
19-октябрь куни Самарқанд шаҳрида Ўзбекистон, АҚШ ва Марказий Осиё давлатлари — Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон ҳамда Туркманистон иштирокида “C5+1” форматидаги вазирлар учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, инвестицияларни жалб этиш, транспорт, энергетика ва рақамли инфратузилмани ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, муҳим минераллар соҳасидаги ҳамкорликни ривожлантириш, янги саноат лойиҳаларини амалга ошириш ҳамда “C5+1” ва “B5+1” форматлари ўртасида мунтазам ҳамкорликни йўлга қўйишга алоҳида эътибор қаратилди.
Томонлар сиёсий келишувларни аниқ инвестициялар ва қўшма лойиҳаларга айлантириш, минтақавий ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш муҳимлигини таъкидладилар.

