Ўзбекистон ва АҚШ ўртасида 12 млрд долларлик келишувлар имзоланди
2026-10-20 09:30:00 / Янгиликлар

Ҳужжатлар саноатни модернизация қилиш, транспорт ва энергетика инфратузилмасини ривожлантириш, муҳим минералларни ўзлаштириш, молия, рақамли технологиялар, қишлоқ хўжалиги, соғлиқни сақлаш ва таълим соҳаларини қамраб олади.
GE Aerospace билан Uzbekistan Airways самолётлари учун двигателлар етказиб бериш, Wabtec билан эса темирйўл техникаси ва бутловчи қисмларни маҳаллийлаштириш бўйича келишувларга эришилди.
Franklin Templeton, Oppenheimer & Co., Citigroup ва BlackRock билан тузилган келишувлар капитал жалб қилиш ҳамда Ўзбекистон компанияларининг халқаро молия бозорларига чиқиш имкониятларини кенгайтиришга қаратилган.
ReElement Technologies, Traxys ва Trafigura билан тоғ-кон саноатида ҳамкорлик қилиш кўзда тутилган. Amazon Leo, GE HealthCare ва Valmont Industries билан боғлиқ ташаббуслар эса сунъий йўлдош алоқаси, тиббиёт технологиялари ва қишлоқ хўжалиги соҳаларини қамраб олади.
