Спорт вазирлигида WAKO Президенти Рой Бейкер билан учрашув ўтказилди
2026-10-16 09:25:00 / Янгиликлар

13–18 октябрь кунлари пойтахтимизрида, WAKO шафелигида ва Ўзбекистон кикбоксинг ассоциацияси ташкилотчилигида “Uzbekistan Kickboxing World Cup 2026” Жаҳон кубоги бўлиб ўтмоқда. Унда дунёнинг 48 дан ортиқ мамлакатидан 2 530 нафардан зиёд спортчи ва расмий делегациялар иштирок этмоқда. WAKO Президенти Рой Бейкер ҳам мазкур мусобақа доирасида юртимизга ташриф буюрди.
Учрашувда Ўзбекистонда кикбоксинг спортини янада ривожлантириш, халқаро ҳамкорликни мустаҳкамлаш ва спортчилар учун янги имкониятлар яратиш масалалари муҳокама қилинди.
Таъкидланганидек, мамлакатимизда кикбоксинг билан шуғулланувчилар сони ортиб бормоқда. Спортчиларимиз халқаро мусобақаларда муносиб иштирок этиб, Ватанимиз шарафини ҳимоя қилиб келмоқда.
Учрашув давомида WAKO Президенти Рой Бейкерга давлатимиз раҳбари ташаббуслари билан бунёд этилган Олимпия шаҳарчаси ҳақида видеоролик намойиш этилди. Шунингдек, Ўзбекистонда спортни ривожлантириш, замонавий инфратузилмани яратиш спортчиларни қўллаб-қувватлаш борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳақида маълумот берилди.
Ташриф доирасида Рой Бейкер Олимпия шаҳарчасидаги Спорт вазирлигининг маъмурий биносида жойлашган Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи филиали билан танишиб, Ўзбекистон спортининг ютуқлари ҳамда спортчиларимизнинг халқаро майдонларда эришган натижалари ҳақида маълумот олди.
Ташриф якунида WAKO Президенти Рой Бейкер Фахрий меҳмонлар китобига ўзининг самимий тилакларини ёзиб қолдирди.


