БМТ Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) Бош котиби билан учрашув
2024-10-03 09:35:00 / Янгиликлар
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Креатив иқтисодиёт бўйича Бутунжаҳон анжуманида иштирок этиш учун мамлакатимизга ташриф буюрган БМТ Савдо ва тараққиёт конференцияси (UNCTAD) Бош котиби Ребека Гринспан билан учрашди.

Мулоқотда UNCTAD билан ҳамкорликни кенгайтириш, инвестиция сиёсати, ташқи савдо, барқарор иқтисодий ўсишни таъминлаш, мамлакатимизнинг Жаҳон савдо ташкилотига аъзо бўлиш жараёнига кўмаклашиш ва бошқа масалаларга эътибор қаратилди. Кўплаб истиқболли йўналишларда фаол ҳамкорлик қилишга келишиб олинди.


