II МДҲ ўйинларидан қайтган Ўзбекистон спорт делегацияси Ватанимизда тантанали тарзда кутиб олинди
2023-08-16 12:25:50 / Янгиликлар
Хабарингиз бор, Беларусда II МДҲ ўйинлари ўз ниҳоясига етди.

Ушбу мусобақада Ўзбекистон спорт делегацияси 28 та олтин, 25 та кумуш ва 53 та бронза, жами 106 та медаль билан умумжамоа ҳисобида учинчи ўринни эгаллади.
Бугун тонг саҳарда спортчиларимиз юртимизга қайтиб келишди. Улар аввалига Ислом Каримов номидаги Тошкент халқаро аэропортида кутиб олинди. Сўнгра тантанали маросим Миллий Олимпия қўмитаси биносида давом этди.
Ушбу тантанали тадбирда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Очилбой Раматов, Ёшлар сиёсати ва спорт вазири Адкҳам Икрамов, Миллий Олимпия қўмитаси Бош котиби Ойбек Касимов, спорт федерациялари, ассоциациялари раҳбарлари, спортчиларнинг яқинлари ҳамда ОАВ ходимлари иштирок этишди.



