Ўзбекистон ва Корея рақамли ҳамкорликни кенгайтиради
2026-10-14 10:30:00 / Янгиликлар

Учрашувда Ўзбекистон ва Корея ўртасида сунъий интеллект, рақамли таълим, робототехника ҳамда рақамли ҳукумат йўналишларидаги ҳамкорликни ривожлантириш масалалари муҳокама қилинди.
Шунингдек, жорий йилнинг сентябрь ойида икки давлат раҳбарлари иштирокидаги ўтказилган олий даражадаги “Марказий Осиё – Корея Республикаси” саммитида илгари сурилган ташаббусларни амалга ошириш бўйича навбатдаги чора-тадбирлар юзасидан фикр алмашилди.
Хусусан, Ўзбекистонда сунъий интеллект фаолиятини кенгайтириш, илмий тадқиқотлар ва ишланмалар (R&D) йўналишида фаолият юритишини таъминлаш, шунингдек, Кореянинг етакчи олий таълим муассасаларини ушбу жараёнга жалб қилиш истиқболлари кўриб чиқилди. Мазкур йўналишда Сеул миллий университети билан ҳамкорликни йўлга қўйиш бўйича дастлабки мулоқотлар олиб борилаётгани қайд этилди.
Томонлар илм-фан ва технологиялар соҳасидаги стратегик ҳамкорлик доирасида робототехника ва саноатда сунъий интеллект технологияларини жорий этиш йўналишларида ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига тўхталиб ўтилди.
Бундан ташқари, аҳолининг, айниқса, ёшларнинг сунъий интеллект бўйича билим ва кўникмаларини ошириш ҳамда“Беш миллион сунъий интеллект етакчилари” лойиҳаси доирасида Кореянинг онлайн курсларини жорий этиш имкониятлари кўриб чиқилди.
Учрашув якунида томонлар муҳокама қилинган ташаббусларни изчил амалга ошириш, тегишли ташкилотлар билан мулоқотни давом эттириш ва Ўзбекистон – Корея рақамли ҳамкорлигининг янги йўналишларини ривожлантиришга келишиб олдилар.

