Ўзбекистон ва Япония компаниялари энергетика лойиҳаларини муҳокама қилди
2026-10-14 09:40:00 / Янгиликлар

Sumitomo Corporation – металлургия, табиий ресурслар, энергетика, инфратузилма, транспорт, автомобилсозлик, шунингдек, медиа ва рақамли технологиялар соҳаларига ихтисослашган кўп тармоқли компания. Компаниянинг 63 та мамлакат ва ҳудудда 125 та офиси мавжуд.
Shikoku Electric Power – телекоммуникация хизматлари, IТ-ечимлар, муҳандислик ва қурилиш соҳаларида ҳам фаолият юритувчи йирик энергетика компанияларидан бири. Компания дунёнинг 10 дан ортиқ мамлакатида лойиҳаларни амалга оширади.
Томонлар Самарқанд вилоятида қуёш электр станциялари ва энергия сақлаш тизимларини, шунингдек, Қорақалпоғистон Республикасининг Қўнғирот туманида шамол электр станциялари ва энергия сақлаш тизимларини қуриш лойиҳаларининг амалга оширилиш жараёнини кўриб чиқдилар.
Электр узатиш линиялари учун пўлат трослар ишлаб чиқариш, тез тиббий ёрдам автомобилларини етказиб бериш, электр тармоқларини модернизация қилиш ҳамда эркин иқтисодий зоналарни бошқаришда Япония тажрибасини жорий этиш истиқболларига алоҳида эътибор қаратилди.


