Ўзбекистон ва Грузия қишлоқ хўжалигидаги ҳамкорликни кенгайтирмоқда
2026-10-14 09:25:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида икки мамлакат ўртасидаги қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлаш, мавжуд қўшма лойиҳаларни ривожлантириш ҳамда истиқболли йўналишларда ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда, айниқса, зайтунчилик соҳасини ривожлантириш, зайтун боғларини барпо этиш ва етиштириш тажрибасини ўрганиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Грузиянинг ушбу йўналишдаги тажрибаси, замонавий агротехнологияларни қўллаш, боғларни самарали ташкил этиш ва парваришлаш, шунингдек, ҳосилдорликни оширишда илмий ёндашувлардан фойдаланиш имкониятлари юзасидан фикр алмашилди.
Шунингдек, мева-сабзавотчилик ва боғдорчилик тармоқларида илмий тадқиқотлар салоҳиятидан самарали фойдаланиш, илғор тажрибаларни ўзаро алмашиш ҳамда замонавий агротехнологияларни амалиётга татбиқ этиш орқали ҳамкорликни янги босқичга олиб чиқиш истиқболлари кўриб чиқилди.

