Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорлик
2026-10-13 15:35:00 / Янгиликлар

Мулоқот давомида Ўзбекистон ва Озарбайжон ўртасида спорт соҳасидаги ҳамкорликни янада ривожлантириш, икки мамлакатнинг бу борадаги тажрибасини ўрганиш ва ўзаро манфаатли алоқаларни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Шунингдек, ёшларни спортга кенг жалб этиш, улар ўртасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ҳамда спортни ривожлантиришга қаратилган ташаббуслар юзасидан фикр алмашилди.
Ташриф доирасида Рашад Мамедов Олимпия шаҳарчасидаги Спорт вазирлигининг маъмурий биносида жойлашган Олимпия ва паралимпия шон-шуҳрати музейи филиали билан танишди. Меҳмон музей экспозициясидан ўрин олган экспонатлар орқали Ўзбекистон спортининг ютуқлари, олимпиячилар ва паралимпиячиларнинг халқаро майдонларда эришган натижалари ҳақида маълумот олди.
Ташриф якунида Рашад Мамедов Фахрий меҳмонлар китобига ўзининг самимий тилакларини ёзиб қолдирди.

