Ўзаро ҳамкорликнинг устувор йўналишлари кўриб чиқилди
2024-10-01 20:05:00 / Янгиликлар
Учрашувда Давлатларимиз раҳбарлари томонидан кўп қиррали ҳамкорликни янада мустаҳкамлаш борасида салмоқли ишлар амалга оширилаётгани таъкидланди.
Бунинг натижасида биргина ўтган йилнинг ўзида ўзаро савдо ярим миллиард доллардан ошгани, қўшма корхоналар сони йил бошидан буён 51 тага кўпайгани қайд этилди.
Учрашувда Ҳукуматлараро қўшма комиссиянинг навбатдаги йиғилиши ҳамда унинг доирасидаги бизнес-форумга пухта тайёргарлик кўриш, давлатларимиз ўртасида турли соҳаларда саноат кооперация лойиҳаларини амалга ошириш масалаларига эътибор қаратилди.
Шунингдек, икки томонлама ҳамкорликни янада кенгайтиришда энергетика, металлургия, инновация ва технология, транспорт-транзит ҳамда коммуникация соҳаларига муҳим йўналиш экани билдирилди.
Ўзбекистон ҳукумати делегацияси Ереванга ташриф доирасида Евроосиё иқтисодий форумида ҳам иштирок этди.