Ўзбекистон ва Хитой АИ ҳамкорлиги муҳокама қилинди
2026-10-13 09:20:00 / Тақдимотлар

Учрашувда Сунъий интеллект бўйича Бутунжаҳон ҳамкорлик ташкилоти (WAICO) доирасида икки томонлама ҳамкорликни ривожлантириш, Ўзбекистоннинг ташкилот фаолиятидаги иштирокини кенгайтириш ҳамда сунъий интеллект соҳасида қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди.
Томонлар АТ йўналишини ривожлантириш ва жорий этишда халқаро ҳамкорликнинг аҳамиятини таъкидлади ва маълумотлар хавфсизлигини таъминлаш соҳасидаги ҳамкорлик истиқболларини кўриб чиқдилар.
Шунингдек, етакчи Хитой университетлари билан ҳамкорликни йўлга қўйиш ҳамда олий таълим муассасаларида АТ йўналишидаги ўқув дастурлари ва дарсликларни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.
Учрашувда WAICO доирасидаги ҳамкорликнинг институционал ва ташкилий жиҳатларига ҳам эътибор қаратилди. Томонлар ташкилот фаолиятида Ўзбекистоннинг фаол иштирокини таъминлаш, мамлакатимиз учун мавжуд имкониятлардан самарали фойдаланиш ва ўзаро манфаатли ташаббусларни илгари суриш масалаларига тўхталдилар.
Шунингдек, икки мамлакат компаниялари ўртасида сунъий интеллект соҳасидаги ҳамкорликни кенгайтириш, Хитойнинг етакчи технологик компанияларини Ўзбекистонда фаолият юритишга жалб этиш ва мамлакатимизни минтақавий технологик ҳамкорлик марказларидан бирига айлантириш истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

