Рақамли технологиялар вазири Acharya университетига ташриф буюрди
2023-08-11 17:10:13 / Янгиликлар

Ҳиндистоннинг етакчи ОТМларидан бири ҳисобланган Acharya университети филиали Қоракўл туманида жойлашган.
Ташриф давомида вазир университетининг асосий жиҳатлари, талаба ва профессор-ўқитувчилар учун бинода яратиладиган шароитлар билан танишди. 2023/2024 ўқув йили таълим жараёнини ташкил этилиш масалалари юзасидан фикр алмашди.
Acharya университети Қоракўл IТ кластерининг бир қисмидир. Университет Ўзбекистон Республикаси Рақамли технологиялар вазирлиги, Бухоро ҳокимлиги ва Ҳиндистоннинг Acharya институтлари ўртасидаги ҳамкорлик самараси ҳисобланиб унда асосий эътибор АКТ соҳасини мукаммал ўрганишга қаратилган.
Университетда сунъий интеллект, маълумотлар фани, киберхавфсизлик, бизнес таҳлил ва бошқа йўналишлар мавжуд. Энг асосийси эса 100 та ГРАНТ ўрин, ҳар бир талабага бепул ноутбук ҳамда ўқитувчилар фарзандлари ва спортчилар учун имтиёзлар ажратилган.