Ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди
2026-10-08 09:55:00 / Янгиликлар
Абу-Даби шаҳрида Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Кудратов « Investopia Bridge 2026» форуми ҳамда «БАА – Ўзбекистон: капитални имкониятлар билан боғлаш» бизнес давра суҳбатида иштирок этди.

Музокаралар давомида энергетика, рақамли инфратузилма ва сунъий интеллект, молия сектори, кимё саноати, қишлоқ хўжалиги, туризм, транспорт ва логистика, шунингдек, кўчмас мулкни ривожлантириш соҳаларидаги ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди.
Ташриф доирасида ИССВ раҳбари БАА Иқтисодиёт ва туризм вазири Абдулла бин Тук Ал-Маррий, Инвестициялар вазири Муҳаммад Ҳасан Ал-Сувайдий, Ташқи савдо вазири Тани бин Аҳмад Ал-Зеюдий, шунингдек, БААнинг йирик компаниялари раҳбарлари билан қатор учрашувлар ўтказди.
Ташриф якунлари бўйича икки мамлакатнинг давлат ташкилотлари, инвестиция фондлари ва бизнес вакиллари иштирокидаги истиқболли лойиҳаларни илгари суриш бўйича кейинги амалий қадамлар белгилаб олинди.


