Халқаро ҳамкорлик ривожланмоқда
2026-10-08 09:20:00 / Янгиликлар

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси адлия вазири Акбар Ташкулов нутқ билан иштирок этиб, мамлакатимизда адлия ва ҳуқуқ соҳасини рақамлаштириш, сунъий интеллект технологияларини жорий этиш бўйича амалга оширилаётган ислоҳотлар ҳамда эришилган натижалар ҳақида маъруза қилди.
Вазир ўз нутқида ТДТ доирасида ҳуқуқ ва адлия соҳасидаги ҳамкорлик изчил ривожланиб бораётганини таъкидлаб, суд экспертизаси, нотариат, муқобил низоларни ҳал этиш ва медиация йўналишларида амалга оширилаётган ҳамкорликдаги ишларни қайд этди. Шунингдек, Адлия вазирлиги тизимида жорий этилган сунъий интеллект ечимлари ҳамда йуридик хизматлар, нотариат ва адвокатура соҳаларини рақамлаштириш натижалари ҳақида маълумот берилди.
Йиғилиш якунида ТДТга аъзо давлатларнинг келгусидаги ҳамкорлик йўналишларини белгилаб берувчи Қўшма коммюнике имзоланди.

