Ню-Йоркдаги учрашувлар самарали давом этмоқда
2024-09-27 10:20:00 / Янгиликлар

Сессия доирасида қуйидаги мамлакатлар ташқи сиёсат идоралари раҳбарлари билан икки томонлама учрашувлар ўтказилди:
Тожикистон, Малайзия, Словакия, Венесуэла, Корея Республикаси, Венгрия, Бурунди, Қозоғистон, Ангола.
Қуйидаги тузилмалар ва ташкилотлар раҳбарияти билан музокаралар ўтказилди: "БМТ-аёллар", Осиёда ўзаро ҳамкорлик ва ишонч чоралари бўйича кенгаш, "American Global Strategies", иқтисодий ҳамкорлик ташкилоти, Америка-Ўзбекистон савдо палатаси, шунингдек "Citi", "FedEx", "Visa", "JPMorgan" компаниялари раҳбарияти, ""UrnexBrands", Миннесота соя етиштирувчилар уюшмаси,"Thermoplan".
Учрашувларда ўзаро манфаатларнинг барча соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш ва мустаҳкамлаш, турли шакллардаги бўлажак тадбирлар жадвали, минтақавий ва глобал кун тартибининг долзарб мавзулари ва бошқа масалалар муҳокама қилинди.
Учрашувлар якунлари бўйича қуйидаги ҳужжатлар имзоланди:
- Ўзбекистон ва Словакия ўртасида иқтисодий ҳамкорлик тўғрисидаги битим;
- Ўзбекистон ва Венгрия ташқи ишлар вазирликлари ўртасида дипломатик кадрлар тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик тўғрисида ўзаро Англашув меморандуми;
- Ўзбекистоннинг Бурунди билан дипломатик алоқаларини ўрнатиш тўғрисидаги қўшма коммюнике.
Вазир Б.Саидов Қозоғистон Бош вазири ўринбосари, ташқи ишлар вазири Мурат Нуртлеу жаноблари билан биргаликда БМТ Котибиятига Ўзбекистон Республикаси ва Қозоғистон Республикаси ўртасида давлат чегарасини демаркация қилиш тўғрисидаги битимни киритди.
Бахтиёр Саидов Туркий давлатлар ташкилоти ташқи ишлар вазирлари Кенгашининг мажлисида иштирок этди, шунингдек, БМТ Бош Ассамблеясининг 79-сессиясида нутқ сўзлади. Вазир ўз нутқида барчани Иқлим ўзгариши, камбағаллик, технологик номутаносиблик каби долзарб муаммоларни ҳал қилишда барчани яқинроқ глобал ҳамкорликка чақирди.
Қуйидаги асосий таклифлар илгари сурилди:
ривожланаётган давлатлар имкониятларини кенгайтириш мақсадида халқаро молия тизимини ислоҳ қилиш;
- барча учун хавфсиз, фойдаланиш мумкин бўлган рақамли технологиялар билан таъминлаш;
- иқлим ўзгаришига қарши кураш бўйича халқаро ҳамкорликни, айниқса Марказий Осиёнинг заиф минтақаларида кучайтириш;
- аёллар ва ёшлар имкониятларини кенгайтириш;
- терроризм ва корруптсияга қарши курашишда ҳаракатларимизни бирлаштириш;
- Марказий Осиё ва ундан ташқарида транспорт коридорлари ва иқтисодий алоқаларни кенгайтириш;
- Термиз шаҳридаги Афғонистон фуқаролари учун ўқув марказини Глобал ўқув марказига айлантириш.
