Ўзбекистон делегацияси 77-Халқаро астронавтика конгрессида иштирок этди
2026-10-06 15:55:00 / Янгиликлар
Туркиянинг Анталия шаҳрида 5–9-октябрь кунлари 77-Халқаро астронавтика конгресси ((IAC-2026) бўлиб ўтмоқда. Туркия илк бор мезбонлик қилаётган нуфузли халқаро тадбирда дунёнинг турли мамлакатлари етакчи вакиллари, космик соҳа мутахассислари ва етакчи компаниялар иштирок этмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Туркия Президенти Режеп Таййип Эрдоған ҳам иштирок этиб, космос соҳасида халқаро ҳамкорликни ривожлантириш, умумий мақсадлар йўлида биргаликда ҳаракат қилиш ва космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш муҳимлигини таъкидлади.
Тадбирда Рақамли технологиялар вазири Шерзод Шерматов ҳам иштирок этди.
Конгресс Ўзбекистоннинг халқаро космик ҳамжамият билан алоқаларини янада мустаҳкамлаш, янги ҳамкорлик йўналишларини белгилаш ҳамда космик технологиялар соҳасидаги илғор тажрибаларни ўрганиш учун муҳим платформа бўлиб хизмат қилади.
IAC-2026 доирасида космосдан тинч мақсадларда фойдаланиш, халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва соҳанинг келажакдаги ривожини таъминлашга қаратилган қатор учрашув ва муҳокамалар ўтказилмоқда.
