Ўзбекистон ва JICA янги ҳамкорлик дастурини имзолади
2026-10-06 09:50:00 / Янгиликлар

Томонлар ҳамкорликнинг жорий ҳолати ва уни ривожлантириш истиқболларини, шунингдек, амалдаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш жараёни ҳамда янги лойиҳаларни тайёрлаш масалаларини кўриб чиқдилар.
Эркин иқтисодий зоналарни (EIZ) ривожлантириш масаласига алоҳида эътибор қаратилди. EIZларнинг мастер-режаларини ишлаб чиқиш ва хорижий, жумладан, япон компанияларининг инвестицияларини жалб қилиш учун шарт-шароитлар яратишда JICA томонидан кўрсатилаётган техник кўмак юқори баҳоланди.
Учрашув якунида 2026–2030 йилларга мўлжалланган янги Ҳамкорлик дастури имзоланди. Дастур 15 та истиқболли лойиҳани ўз ичига олади. Ташаббуслар транспорт ва энергетика инфратузилмаси, инсон капиталини ривожлантириш, соғлиқни сақлаш, қишлоқ хўжалиги, хусусий секторни қўллаб-қувватлаш ва «яшил» ўсиш йўналишларини қамраб олади.


